Ёшлар ижод саройида “Интеллектуал” ахборот технологиялари бўйича лойиҳалар танловининг ҳудудий босқичлари ғолиблари учун ташкил этилган ўқув семинарларида фаол иштирок этган ёшлар тақдирланди.
Миллий манфаатларга мос, ҳар томонлама фойдали сайтлар яратилаётгани, ёш веб-ихтирочилар моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани миллий интернет сегментини бойитиш, соғлом ахборотлашган жамиятни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этаётир.
“Интеллектуал” ахборот технологиялари бўйича лойиҳалар танловининг ҳудудий босқичлари ғолиблари учун ташкил этилган ўқув семинарларда иштирокчиларнинг ахборот технологиялари ва ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш борасидаги билим ва тажрибаси янада оширилди.
Қатнашчилар бир ҳафта давомида “Samsung Employee Volunteer Program” таълим дастури бўйича компания ходимларининг илғор тажрибасини ўрганди. Маҳорат сабоқлари Жанубий кореялик инженерлар кўмагида тўрт йўналишда ташкил этилди. Жараёнда ёшларнинг Android платформасига иловалар яратиш, виртуал ҳаёт иловалари, Raspberry Pi микрокомпьютерлар ва 3D моделлаштириш учун дастурлар ишлаб чиқиш борасидаги лойиҳалари такомиллаштирилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
ЖамиятЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
