Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Аватар”нинг “хато”си

09.03.2018
66 марта ўқилди
“Аватар”нинг “хато”си

Одатдагидек, эрталаб тиқилинч автобусда ишга кетаётгандим. Асосий бекатлардан бирида кўп йўловчи тушди. Чиқувчи эса кам бўлди. Автобус жудаям тирбанд бўлгани учун улардан бир-иккитаси эшик олдида сиқилиб қолди. Шофёр жиғибийрон бўлди.

– Йигирмата одам тушди, лекин битта одам чиқолмайди! Сал ўртароққа юришинглар...

Шу пайт ёнимда сиқилишиб кетаётган йигит “пиқ” этиб кулди. Унинг ҳамроҳи бўлган ёшроқ қиз “Нима гап?” деб сўради. Йигит шофёрнинг гапини айнан, оҳангини ҳам мослаб такрорлашга уринди: “Йигирмата одам тушди, лекин битта одам чиқолмайди...” Унинг бу гапни нима учун кулгига олаётганини тахмин қилгандек бўлдим. Қарангки, тахминим тўғри чиқди. Шофёр “чиқолмайди” деди. Яъни, “чиқомиди” ёки “чиқомаяпти” демагани учун ёшлар ўртасида кулги бўлди. Уларни деярли ҳар куни кўрганим учун сиртдан танийман. Йигит – институт талабаси, қиз – коллеж ўқувчиси. Бу ҳолатга аввалига эътибор бермадим. “Қўювур, ҳозир ҳамма жойда “аватарла” тиқилиб кетган”. Ёшгина қизнинг сўнгги гапи мени аввалига ўйлантирди, сўнг бироз жаҳлимни чиқарди. Кўпчилик билса керак, Голливуд киноси қаҳрамони бўлган “аватар” ҳозирда пойтахтимизда оддий ва содда одамларга писанда қилиб айтилаётган янгича ном. Йўқ, “аватар” дегани учун эмас, балки оқ-қорани танийдиган, мулоҳаза қила оладиган ёшга етган йигит ва қизнинг ўзбек адабий тилининг устидан кулгани асабимни бузди. Эҳтимол, бу воқеа ҳақида ёзганим кимгадир эриш туюлар. Беэътиборлар “Нима, шунга шунчами? “Чиқолмайди” дедими, “Чиқомиди” дедими, нима фарқи бор?” дер. Лекин нима бўлганда ҳам давлат тили ҳақидаги куюнчак мақолалар, эшиттиришлар ва кўрсатувларни янада кўпайтириб, мунтазам бериб бориш керак. Токи кўпчилик юқоридаги воқеа каби тўғри сўз, тўғри гапнинг устидан кулишга ўрганиб қолмасин, бундай ҳолат одатга айланмасин.

Теглар:#2018/10

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782