Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Асосий мақсад аҳолини сифатли, арзон дори-дармон билан таъминлаш

18.03.2017
44 марта ўқилди
Асосий мақсад аҳолини сифатли, арзон дори-дармон билан таъминлаш

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни, Тошкент фармацевтика институти вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Бугунги кунда 150 га яқин фармацевтика корхонаси томонидан тиббиётда қўлланиладиган 2 минг 200 дан зиёд турдаги дори воситаси ва тиббиёт буюми ишлаб чиқарилаётир.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан учрашувларда ҳам бу масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Аҳолини арзон, сифатли дори-дармон билан таъминлаш, тиббиёт ходимлари томонидан беморларга асоссиз равишда қиммат дорилар тайинлашга чек қўйиш, дорихоналарда нарх-наво оширилишининг олдини олиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Қарор асосида четдан олиб келинадиган ва мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи савдоси учун 15 фоиз, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда чекланган савдо устамалари белгиланди. Тиббиётда кенг қўлланиладиган 300 дан ортиқ номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситаси ва тиббиёт буюми учун муайян нархлар жорий этилди. Чекланган нархлар жорий этилгач, маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархи сезиларли даражада пасайди.

Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби бузилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий чоралар кўрилмоқда. Истеъмолчиларнинг бу борадаги мурожаати, таклиф, ариза ва шикоятларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (0371) 242-84-16 рақамли “ишонч телефони” ишга туширилди. Ҳар бир мурожаат Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, қонун доирасида ҳал этилмоқда.

2017 йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимиздаги барча дорихоналарда “Истеъмолчилар бурчаги” жорий этилди. Дорихоналарда зарур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг минимал рўйхати, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати, белгиланган нархларда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган нархлари ҳамда чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун қиёсий жадвали илиб қўйилган.

Теглар:#2017/11-12

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“ДОРИ-ДАРМОН” – САЛОМАТЛИК САРИ ИНТИЛИШДАТиббий сабоқлар

“ДОРИ-ДАРМОН” – САЛОМАТЛИК САРИ ИНТИЛИШДА

Дунёда энг қимматбаҳо неъмат — бу саломатликдир. Шу боис инсон зоти доим саломат бўлишга интилади. Бошига беморлик тушганида дарҳол табобат усули ёки тиббий дори-дармонлардан фойда

23.12.2022322
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши тўғрими?Тиббиёт олами

Дорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши тўғрими?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга асосан амалга оширилади. Унга мувоф

28.02.2023296
ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ – МУҲИМ МАСАЛАТабобат

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ – МУҲИМ МАСАЛА

Бугунги кунда аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлашга муҳим аҳамият қаратилмоқда. Барчамизга маълумки, инсон организми учун кальций ва Д витамини энг керакли элементлардан бир

23.12.2021195