
Болалигимни эслайман. Ховлида ўйнаётганимизда, онам “Мултик бошланди, қизим келақол”, деб чақирардилар. Ҳамма болалар хурсанд бўлиб уй-уйига чопишарди.
Бир ёки икки қисмлик мултфилмдан кейин бошқа кўрсатувлар бошланарди. Биз ҳам шунга қаноат қилганмиз. Кейин ҳаммамиз дарс тайёрлар, ота-онамизга рўзғор ишларида ёрдамлашардик.
Яқинда мактаб ёшидаги жияним меҳмонга келди. “Бизникида бир кун тунаб қол”, десам унамади. Кейин онаси билан гаплашиб билсам, уларнинг уйида интернет Wи Фига уланган экан. Ой охирида болалар қолган мегабайтларни “куйдирмаслик” учун кеча-ю кундуз интернетга “саёҳат” қилишади дейди, онаси кулиб. Ота-она шундай деб турганидан кейин болаларимиздан нимани кутамиз. Интернетда мақсадсиз ҳар хил сайтларда “кезиб” юрган бу болажонлардан келажакда нимани қилиш мумкин.
Ҳозир замон тараққиёти туфайли жуда кўп нарса илғорлаб кетди. Деярли ҳамманинг уйида ДВД, интернет бор. Исталган мултфилмларнинг дискларини харид қилиб кўришингиз ёки интернетдан юклаб олишингиз мумкин. Уйимиздаги оддий телевизорнинг ўзида ҳам болалар учун алоҳида бир нечта каналлар бор. Кун бўйи фарзандларимиз мазза қилиб мултиклар томоша қилишлари мумкин. Бу яхши албатта. Болалар зерикмайди, деймиз. Аммо кунини экран қаршисида ўтказаётган бу болаларнинг соғлиғи, маънавияти ҳақида ҳам қайғуришимиз керак. Айниқса, уларнинг ёзги таътил кунларида уларнинг тарбиясига маъсулиятимизни янада оширишимиз керак. Ўқув даврида болаларимиз мактабдан кейин дарс қилиши, тўгаракларга қаташиши табиий. Ёзги таътилда улар нима билан банд бўлишади? Катталар ишда. Болалар уйда. Тўғри ёзги оромгоҳлар ишлаб турибди. Аммо бутун таътилни оромгоҳда ўтқазишмайд-ку! Ҳамма ота-оналар ҳам фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун шароитлар яратган деб айта олмаймиз. Аксарият ёшлар учун қизиқарли машғулотлардан бири – телевизор эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларОшқозон яраси хуруж қилганда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?
Сўнгги вақтларда ошқозон яраси хасталиги тез-тез учрамоқда. Хўш, бунинг сабаби нима? Айтиш лозимки, ошқозон яраси асосан 20-40 ёш атрофидаги инсонларда учрайди. Аммо кейинги пайтла
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
ТабобатЁз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?
Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
