ВАТАН
Дилда Ватан ишқи жўш урар,
Қўлдан тушмас озодлик сози.
Жарангласин бутун дунёда,
Улуғ элим мағрур овози.
Ёш ниҳоллар дарахт бўлади,
Полапон ҳам ёзади қанот.
Ой ёнида митти юлдузлар,
Нури билан порлар коинот.
Ардоқлагум Она тупроқни,
Жаннат эрур ундаги ҳаёт.
Биз буюклар наслимиз асли,
Боболарим руҳи барҳаёт.
Гулчирой ЭГАМБЭРДИЕВА,
Қизилтепа Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси
ОНАЖОН
Кўнглида йўқ ғубори,
Қалби меҳрга коним.
Савол берсам – билағон,
Сиз-ла шод ўтар оним.
Ғамхўрлиги бир жаҳон,
Бемор бўлсам парвонам.
Ҳамиша омон бўлинг,
Онажоним, ягонам.
Сурмахон ЭЛМИРЗАЕВА,
Фарғона вилояти, Бешариқ тумани,49-мактаб, 6-синф ўқувчиси
БОЛАЛАР БАЙРАМИ
Болаларнинг байрами,
Қувончли кундир бугун.
Ўйнаймиз завққа тўлиб,
Чеҳралар шодон гулгун.
Тинчликмакон элимиз,
Болажон халқимиз бор.
Шунинг учун бахтимиз,
Ҳамда иқболимиз ёр.
Эъзоза УСМОНХЎЖАЕВА,
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани,34-мактаб ўқувчиси
БУВИЖОН
Бувижоним хўп гўзал,
Сўзлари асал-асал.
Меҳр тўла кўзлари,
Кулиб турар ҳар маҳал.
Қизларнинг сараси деб,
Кўзим оқ-қораси деб,
Эркалайди туну кун,
Боламнинг боласи деб.
Бувим шундай меҳрибон,
Доно-ю билимга кон.
Ҳавас қилиб уларга,
Бўлсам дейман билимдон.
Робиябону МАҲМУДЖОНОВА,
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани,28-мактаб ўқувчиси
ОПАЖОНИМ
Опажоним ёнимда,
– "Яхши ўқи!", – дер доим.
Билмаганим ўргатар,
Сўзлари хўп мулойим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
