Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

АҚШлик биологлар тери қаришини секинлаштирувчи воситани топди

01.06.2017
47 марта ўқилди
АҚШлик биологлар тери қаришини секинлаштирувчи воситани топди

АҚШлик биологлар арзонга сотиб олиш мумкин бўлган метиленли кўк бўёқ одам терисига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади.

Илмий тажриба ўтказиш учун мутахассисларга уч хил категориядаги одамларнинг тери ҳужайралари керак бўлди, булар – ўрта ёшдаги соғлом кишилар, 80 ёш атрофидаги кекса кишилар ва тез қаришни келтириб чиқарувчи алоҳида касалликка чалинган ёш одамлар.

Ушбу бўёқ таъсир қилинганида тери намуналари аҳамиятли тарзда яхшиланди, бунга томирлар шаклланиши, тери жароҳатларининг битиб кетиши, коллаген ва эластин синтези ва бошқалар учун жавоб берувчи фибробластлар умрининг узайиши сабабчи бўлган.

Биологлар, шунингдек, бўёқнинг терига таъсири натижалари вақтинчалик бўлмаганини ва ўзгаришлар тажриба тугаганидан кейин ҳам кузатилганини таъкидлади.

Метиленли кўк бўёқ зарур концентрацияда олинса, кўк рангга бўялишни келтириб чиқармайди, шу туфайли, биологлар бўёқни тери қаришини секинлаштириш учун ишлатиш имконини берувчи янги тажриба ва тадқиқотларга умид қилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.20241179