Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

АҚШ элчиси: "Орол денгизи бу нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиёнинг муаммосидир"

02.10.2017
49 марта ўқилди
АҚШ элчиси: "Орол денгизи бу нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиёнинг муаммосидир"

Халқаро Пресс-клубнинг 29 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги анжуманида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хоним Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридан туриб, Орол муаммосини кўтаргани ўринли бўлганини қайд этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.

"Ўзбекистон Президентининг БМТ минбаридан туриб, Орол муаммосини кўтаргани халқаро ҳамжамият учун аҳамиятли бўлди. Мен ўзим Орол денгизига бориб, у ердаги ачинарли ҳолатни ўз кўзларим билан кўриб келдим. Орол денгизи бу нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиёнинг муаммосидир", - дея қайд этди АҚШ элчиси.

Шунингдек, Спратлен хоним сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи чоғида Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларнинг изчил ривожланиши, мамлакатдаги сиёсий фаолликнинг ошиши, инсон манфаатларининг ҳимояси ҳақида ҳам тўхталиб ўтгани муҳим аҳамият касб этди. АҚШ Ўзбекистон билан барча соҳаларда кенг қамровли ҳамкорликка умид қилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681