Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Ақлли” камера яратилди

18.08.2016
51 марта ўқилди
“Ақлли” камера яратилди

Бугунги кунда кўплаб одамлар шахсий турар жой биноларини қўриқлаш мақсадида ўзига хос ҳимоя воситаларидан кенг фойдаланмоқда.

Шулардан энг кўп тарқалгани махсус кузатув камералари ҳисобланади. Айни пайтда бозорларда бу қурилмаларнинг турфа хилини учратиш мумкин.

Яқинда smanos UFO фирмаси Smart Home Camera (уй учун ақлли камера) номли янги кузатув камерасини фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этди. Мазкур ном ускунага шунчаки қўйилмади. Биринчидан, унинг девайс корпуси ўзга сайёраликлар тарелкасига ўхшаш тарзда ишланган. Иккинчидан, у XXI асрнинг “Ақлли” қурилмаси саналади. Унинг ўзига хослиги шундаки, мазкур кузатув ускунаси ёрдамида 3600 майдонни кўздан кечириш мумкин.

Камера юқорига ўрнатилади ва фойдаланувчи унинг ёрдамида атрофда бўлаётган барча жараёнларни бемалол кузата олади. Агар қурилма хонада жойлашган бўлса, у атрофни тўлиқ “кузата” олади. Шунингдек, камера тунда ҳам махсус ёритиш воситалари орқали хонани назорат қилиб туриши мумкин. “Ақлли” қурилма уй эгасининг смартфон ёки планшетига тасвирни узатиб туриш имконига эга.

Теглар:#2016/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783