Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Ақлли” жарроҳлик тиғи яратилди

15.08.2013
67 марта ўқилди
“Ақлли” жарроҳлик тиғи яратилди

У жарроҳларга саратон тўқималарини топиб, олиб ташлаш имконини беради. Ҳозирда Лондондаги учта онкология касалхонасида "ақлли" жарроҳлик тиғи тажрибадан ўтказилмоқда. "iKnife" номини олган ушбу тиғ жарроҳлик амалиёти чоғи саратонга чалинган барча тўқималарни битта қолдирмай аниқлаб, олиб ташлайди.

Тажриба муаллифлари бўлмиш Британиядаги Империал Коллеж тадқиқотчилари мазкур тиғ тиббиётда улкан муваффақият келтиради, дейишмоқда. Гап шундаки, кўп ҳолларда саратон амалиётидан кейин ҳам баъзи зарарланган тўқималар қолиб кетади ва касаллик яна бош кўтаради. Аммо бу тиғ билан ўтказилган жарроҳлик барча касал тўқималарни битта ҳам қолдирмай олиб ташлаши исботланди.

Ушбу тиғни амалиётга кенг тадбиқ этиш ҳозирча қимматга тушади. Лекин келаси беш йил ичида Британиядаги барча онкология касалхоналари ушбу "ақлли тиғни" ишлата бошлайдилар. Ўн йил ичида эса бутун дунё бўйлаб уни қўллаш имкони юзага келиши мумкин, дейилади хабарда.

Теглар:#2013/32

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Жарроҳликсиз радиотўлқинли даволаш усулиТиббиёт олами

Жарроҳликсиз радиотўлқинли даволаш усули

Реклама ўрнида Клиника ичкарисига кирарканман, бу ерда тиббий хизмат кўрсатаётган мутахассислар ҳақида мижозларга батафсил тушунча бераётган ҳамширанинг муомала маданияти беихтиёр

12.03.2021140
Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?Тиббиёт олами

Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?

Юқори технологик жарроҳлик амалиётлари замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири. Аммо илғор усулларда бажарилган операциялар ҳам ҳали беморнинг дарддан тўлиқ халос бўлганин

27.03.2024297
Юрак нуқсони билан туғилиш:  сабаб нимада?Тиббиёт олами

Юрак нуқсони билан туғилиш: сабаб нимада?

Маълумотларга кўра, бугун жаҳонда ҳар минг чақалоқдан саккиз-ўн нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келмоқда. Уларнинг қарийб 72 фоизи ҳаётининг илк йилида жарроҳлик амалиётига

27.09.2022265
Ўт-тош касаллигини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?Табобат

Ўт-тош касаллигини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?

Инсон танасида барча аъзоларнинг ўз ўрни, ҳаётий вазифаси бор. Аммо ўт-тош касалликлари билан оғриган кишиларнинг «ўт пуфагимни олдириб ташлагачгина, дарддан халос бўлдим», деган с

03.06.2023317