Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Aнтибиотикларга чидамли инфекциялар рейтинги

02.10.2013
91 марта ўқилди
Aнтибиотикларга чидамли инфекциялар рейтинги

Бир гуруҳ шифокорлар антибиотикларга чидамли инфекцияларнинг рўйхатини тузишди.

Ўтган асрнинг 50-70 йилларида айрим инфекцион касалликларнинг ер юзида бутунлай йўқ бўлиб кетганлиги ҳақидаги қарашлар бироз барвақт эълон қилинганга ўхшайди.

Ҳозирда фақат чин чечак мана 20 йилдан бери она заминда расман қайд этилмаганлиги қувонарли ҳол.

Келинг, тиббиёт тарихида антибиотикларнинг кашф этилиши қандай катта аҳамиятга эга бўлганлигини бир эслаб кўрайлик.

Ўша даврда кун келиб инсоният барча инфекция устидан ғалаба қозонишга олимлар катта ишонч билдиришган. Ҳақиқатдан ҳам бу ишончга катта сабаб бор эди. Чунки, пенициллин кашф этилган дастлабки вақтда ушбу антибиотик стафилококк, пневмококк, стрептококк ва бошқа шу каби турли хавфли микробларга қарши самарали таъсир этар эди. Бироқ, орадан бир неча ўн йил ўтгач кўпгина касаллик чақирувчи микроорганизмлар пенициллинга нисбатан чидамли бўлиб қолди. Шифокор – олимлар эса антибиотикларга чидамли мутант микробларга қарши янада самаралироқ доривор воситалар яратиш устида бош қотиришмоқда. Мисол тариқасида ана шундай самарали кашфиётлардан бири "Левомеколь" малҳамидир. Бу мазь яллиғланишга ва микробларга қарши фаол таъсир этади ҳамда яраларни тез битиради. Ушбу малҳам грамммусбат ва гарммманфий микрооргаизмларга қарши бирдай самарали таъсир этади. Яъни, ичак таёқчаси, стафилакокк, кўк йиринг таёқчаси каби микроорганизмларга қирон келтиради.

Яқинда оммавий ахборот воситаларида Америка юқумли касалликлар жамияти томонидан энг хавфли инфекциялар рўйхати эълон қилинди. Бу рўйхатда қуйи­даги инфекциялар ўрин олган:

– Метициллинга турғун тилларанг стафилококк (Staphylococcus aureus). Эксперт­ларнинг фикрича ер юзидаги ҳар учинчи киши териси ёки нафас йўлларида бу инфекцияни ўзи билан ташиб юради.

– Яна бир бактерия - бу Acinetobacter baumannii ҳам яраларнинг битишига қаршилик қилиб, бактериал менингитни келтириб чиқаради.

Яна рейтингни давом эттирсак. Унга ванкомицинга резистент (турғун) энтерококк (Enterococcus faecium), ичак таёқчаси (Escherichia coli), аспергилл (Aspergillus), клебциелла (Klebsiella), кўк йиринг таёқчаси (Pseudomonas aeruginosa) киради. Маълумки, ушбу инфекцияларга қарши курашиш жуда қийин. Сабаби бу инфекциялар антибиотикларга чидамли бўлиб қолмоқда. Уларга қарши янада самаралироқ дори воситалари устида олимлар бош қотиришига умид қиламиз.

Теглар:#2013/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Буқоқ наслдан наслга ўтадими?Табобат

Буқоқ наслдан наслга ўтадими?

Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к

19.10.2022339