Анжирни бежизга жаннат меваси деб аташмайди. Чунки анжир жуда кўп хусусиятларга эга бўлиб, халқ табобатида ундан турли касалликларга даво сифатида фойдаланиб келишган. Қуйида биз айнан ушбу меванинг қайси касалликларга даво эканлигига тўхталиб ўтамиз.
Анжир қадимдан жигар, талоқ ва ўпка яллиғланишини даволашда қўлланилган. Таркибида 57-77 фоиз қанд, органик кислоталар, С, В1, В2витаминлари, оқсил, пектин, минерал тузлар мавжуд бўлиб, ундан тутқаноқ, асаб ва ичак касалликларини даволашда ҳам кенг фойдаланилган. Унинг меваси ва қоқисидан тайёрланадиган дамлама йўтални бартараф этиб, балғам кўчишига ёрдам берса, анжир шарбати билан асал омухтаси кўз яллиғланишида фойдалидир. Бодомча безлари яллиғланганда меванинг дамламаси билан ғарғара қилинса ижобий натижа беради.
Ибн Сино балғам кўчириш учун анжир мевасини истеъмол қилишни ва йўтални қолдириш учун эса мевасини сутда қайнатиб ичишни тавсия этган.
Анжирнинг ўзига хос табиати бор. Шиннисининг таъсири асал таъсирига ўхшайди. Ундаги озиқликнинг тиғизлиги гарчи, дон ва гўшт сингари бўлмаса ҳам бошқа ҳамма меваларнинг озуқасидан тўйимли.
Анжирнинг хомини, шунингдек, баргини сўгалнинг ҳар хил турларига, доғларга суртилади. Етилган анжир меваси касалликлар сабабли беморнинг ранги униқса, тиниқлаштиради ҳамда чипқонларни пиширади. Бундан ташқари уни қулоқ ости шишларига қўйиб боғланса ҳам фойда бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
Табобат«Доктор, тиззамда туз борми?»
Тизза бўғими оғриқларининг асосий сабабчиси бўлган артроз касаллиги кенг тарқалган ортопедик патологиялардан бири бўлиб, халқимиз орасида «бўғимимда туз бор экан», «бўғимимда емири
ТабобатСУМАЛАК МЕЪДА-ИЧАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИМИ?
Баҳорий тансиқ таом – сумалакни билмайдиганлар диёримизда топилмаса керак. у нафақат таом, дармон дори ҳамдир. буни аввалдан табобат илмини билган ота-боболаримиз яхши билишган. ул
