Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Аниқ мақсадлар белгиланди

07.04.2014
48 марта ўқилди
Аниқ мақсадлар белгиланди

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда журналистлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вакиллари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳузуридаги ижодий кенгаши аъзолари, ОАВ раҳбарлари, журналистлар, Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирок этишди.

Йиғилишда Давлат дастурининг мақсад-вазифалари, унинг моҳиятини аҳолининг турли қатламларига етказишда оммавий ахборот воситаларининг масъулиятини ошириш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижод аҳли зиммасига катта вазифалар юклаши, улар юзасидан аҳоли ўртасида олиб бориладиган кенг ахборот-тушунтириш ишларида оммавий ахборот воситалари фаол иштирок этиши, бу борада журналистларнинг масъулиятини яна кучайтириш лозимлигини таъкидлашди. Шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу таклиф-тавсиялар мазкур тадбирнинг давоми сифатида кейинчалик мамлакат ҳудудларида ўтказиладиган семинар-тренингларга тақдим этилади.

Теглар:#2014/14

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?Табобат

Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?

Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин

29.04.2022325
Одамларда гижжа: турлари, аниқлаш ва даволашТиббий сабоқлар

Одамларда гижжа: турлари, аниқлаш ва даволаш

Бугунги кунга келиб, фан одам танасида ривожланиши ва яшаши, турли орган ва тўқималарда паразитлик қилиши мумкин бўлган 280 хил гижжаларни аниқланган. Одамнинг гижжа юқтириш частот

22.04.2022309
Буқоқни аниқлашда...Табобат

Буқоқни аниқлашда...

Маълумки, Буқоқ қалқонсимон безнинг бир зайлда катталашиб бориши касаллиги ҳисобланади. Буқоқда бўйин олд юзасида деформация (шакл бузилиши) содир бўлади. Гоҳо қалқонсимон без тугу

27.06.2022315
Автопойга ғолиблари аниқландиСпорт

Автопойга ғолиблари аниқланди

14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т

16.11.2021271