Беш йил аввал...
“Дадаси, ана, чопиққа чиқма, дейсиз, кеча Жума фермер уч юз минг сўм берди. Шу пулга иккита қўзи олиб боқмоқчиман. Кузда сотсам, пулини шифернинг пулига қўшиб қўяман. Яна қирқта жўжа ҳам очирдим. Буёқда сигиримиз туғади яқинда... Бу йил Худо хоҳласа, томни ёпиб олармиз. Чакканинг тагида қишламаймиз энди... Худога минг шукур. Кимдан камимиз бор? Ана, Рисолатнинг эри...”
Уч йил аввал...
“Олий маълумотлиман, домулламан, деб кўкрак кериб юраверсангиз, биров бир сўм берадими? Бир миллион сўм ойлигингизга рўзғор ўтмайди-ю, орттириб бўларканми? Ана, Рисолатнинг эри у ёқда икки йил ишлаб, участкасини қаср қилиб олди. Эртадан кейин қайнингиз Питерга кетаяпти. “Поччамниям менга қўшиб юборинг, йўл пули мендан”, – дейди. Ҳатто жигарингиз ҳам бундай яхшилик қилолмайди. Гап шу! Кетасиз, дедимми, кетасиз! Менинг ҳам қанчадан-қанча орзу-ҳавасим бор...”
Бир йил аввал...
“Алло! Қанча жўнатдингиз? Беш юз доллар ҳам пулми? Ана, Рисолатнинг эри... Э-э-э, мен билмайман, йиғиштиринг баҳонани... Ўтган ойнинг пулими? Ҳа, тилла “тросс” олдим. Жума фермернинг хотинидан кам жойим борми?”
Олти ой аввал...
“Нима, мен далага, чопиққа чиқаманми? Мен-а? Ковушимнинг пулини берадими? Нима, қайтаяпсиз? Шундай ишни ташлаб-а? Буёқда нима бор? Яна юрасиз-да фермернинг ерида судралиб... Нима, мазам бўлмаяпти? Буёқда қизингизнинг тўйи бўлай деб турипти... Шунинг учун уйга чопиб келиш шартми? Ўша ерда даволанаверинг... Ана, Рисолатнинг эри...”
Кеча...
“Ука, нималар деяпсан? Нима бўлди поччангга? Қандай тушиб кетади? Алло, алло... Иккинчи қаватдан?! Синди? Оёқми? Кўзларингга қарасанглар бўлмайдими? Э-э-э, эркак кишиям шундай латта бўладими? Тузукми, ўзи?! Иш жойидан товон пули беришарканми? Нимага энди... ана, Рисолатнинг эри...”
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
СаломатликЧиройли қадди-қоматга эришиш сирлари
ортиқча вазндан халос бўлиш ва Чиройли қадди-қоматга эга бўлиш ҳар бир аёлнинг орзуси ҳисобланади. Боиси ташқи кўринишдаги турли камчиликлар аёллар гўзаллигини камайтириш билан бир
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
