
Эрталаб ҳар галгидай барвақт ишга отландим. Эшик олдида керакли нарсаларимни бир қур кўздан кечираётсам, ўғлим Азизбек югуриб ёнимга келди-да, “Ойи, уйда кимдир бор” дея мени маҳкам қучоқлаб олди. Бу ҳолатдан ўзим ҳам ваҳимага тушган бўлсамда, ичимдаги қўрқувни енгишга ҳаракат қилдим. Кейин билсам кўчадаги кучли шамол сабаб болалар хонасининг эшик ва деразалари ғичирлаб, овоз чиқараётган экан.
Буни қарангки, қўрқув болалардагина эмас, балки катталарда ҳам тез-тез кузатиладиган ҳолат ҳисобланади. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам инсонлар ўзидаги қўрқувни енга олиши, ваҳимага тушмаслиги зарур. Акс ҳолда бу организмдаги ички, салбий ҳиссиётларнинг ортиб кетишига сабаб бўлади. Аслида киши ҳиссиётларини бошқара олса, ўзидаги ишонч ва дадиллик ортади.
– Ёш болалар кўпинча уйда ёлғиз қолганида қўрқувни ҳис этади. Агар ота-оналар эътиборсизлик қилса, қаттиқ қўрқиш натижасида уларда жиддий касалликлар келиб чиқади, – дейди психолог Лола Инагамова. – Қўрқувлар кўпинча бола ўзини ёлғиз ҳис қилганда содир бўлади. Қолаверса, улар ота-оналарнинг “ана кучук келаяпти, ҳозир сени ейди ёки қоронғуда нимадир сени пойлаб турибди”, деган ёлғон қўрқитишларидан ҳам ваҳимага тушади.
Аслида фарзандларидаги қўрқувнинг сабаб ва оқибатларини ота-оналар ҳис этиши, таҳлил қилиши лозим. Масалан, бола ваҳимага тушганида “Қўрққанингда сен нимани ҳис қилдинг? Бу ҳолат қандай вужудга келди?, деб, ундан сўраш ва муаммонинг илдизини топиш керак бўлади. Бундан ташқари болалар уйда ёлғиз ўзи қолишдан қўрқса, ваҳимага сабаб бўлаётган нарсанинг кўринишини рангли бўёқ ва қаламлар ёрдамида тасвирлаш ва бу орқали улардаги қўрқувни олдини олиш керак. Қолаверса, лой ёки пластилиндан қўрқаётган нарсани ясаб, сўнг уларни ғижимлаб “Ана кўрдингми, сен қўрқаётган нарсани бутунлай йўқ қилиб ташладик” дея уларни ишонтириш керак бўлади. Бу усул муаммони ҳал этишда ижобий самара беради.
Бир сўз билан айтганда, ота-оналар фарзандини безовта қилаётган салбий омилларга эътиборли бўлишлари, беғубор болажонларни ёшлигидан соғлом ва жасур қилиб тарбиялашлари зарур.
Дилфуза АЗИМОВА
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
