Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Америкалик шифокорлар cиам эгизакларининг бошини муваффақиятли ажратиб олишди

17.06.2017
60 марта ўқилди
Америкалик шифокорлар cиам эгизакларининг бошини муваффақиятли ажратиб олишди

Пенсилвания штатидаги Филаделфия болалар шифохонасида 10 ойлик cиам эгизаклари операция қилинди. 11 соат давом этган операция муваффақиятли ўтган.

Шифокорлар бошлари ўзаро қўшилиб дунёга келган чақалоқларни бир-биридан ажратиш учун бир неча ой тайёргарлик кўришди. Ниҳоят 6 июнь куни жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Энди шимолий каролиналик эгизаклар бошқа-бошқа ётоқларда ухлашлари мумкин.

“Қўшалоқ эгизакларни ажратиш жуда мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳисобланади. Операциядан сўнг узоқ давом этадиган, мураккаб даволаниш даврини ўташга тўғри келади. Бироқ биз ижобий натижадан умид қиляпмиз”, – дейди операцияда иштирок этган пластик жарроҳ Жесси Тейлор.

Шифохона эълон қилган баёнотда айтилишича, операция жами 19 кишилик гуруҳ томонидан ўтказилган. Эрин ҳамда Абби исмли қизалоқлар шифохонанинг болалар учун кучайтирилган даволаниш бўлимида мутахассислар назоратида қолмоқда.

Сиам эгизаклари туғилиши ноёб ҳодиса ҳисобланади. Ҳар 200 минг туғилишдан биттасида эгизаклар қўшалоқ ҳолда дунёга келиши мумкин. Бошлари қўшилган эгизаклар туғилиши эса унданда ноёб ҳодиса саналиб, cиам эгизакларининг атиги 2 фоизида бошлар бирлашган тарзда туғилиши мумкин. Уларнинг аксарияти яшаб қолмайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244