Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги сўлим Кўктерак маҳалласининг “Олмазор” кўчасида яшовчи, табиатан камгап, оғир-вазмин Анваржон Рўзиқуловнинг отаси Ринат ака ўғил бола спорт билан шуғуллангани яхши дея олти ёшли ўғлини “Динамо” бокс клубига етаклаб келди. ИИ карра Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси Рустам Рустамовдан илк сабоқ олиб юрган кезлари Анваржон бироз қийналди.
Ўзидаги метин ирода, отасининг ишончи унга қувват бериб, аста-секин спортнинг бу тури билан шуғулланишга киришиб кетди. Шунингдек, бокс клубида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Мавлон Очилов, ёрдамчи мураббий Абдумўмин Захуров ҳам қаҳрамонимизнинг моҳир спортчи бўлиб шаклланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Тинимсиз машғулотлар ўз самарасини бера бошлади. Илк бор 2004-йил 8 ёшида Наврўз байрамига бағишлаб Бекобод шаҳрида ўтказилган вилоят биринчилигида И ўринни қўлга киритганида яқинларининг боши осмонга етди. Бундан руҳланган Анваржон ўз устида янада қаттиқроқ ишлаб,янгидан-янги чўққиларни забт эта борди. 2010-йилда “Мустақиллигимизнинг 19 йиллиги” ҳамда “Баркамол авлод” йилига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда 44 кг вазнли спортчилар ўртасида И ўринни эгаллаши ҳам устозларининг Анваржонга бўлган ишончини янада оширди.
2012-йил ҳам ёш боксчи учун омадли келди. Январь ойида Тошкент шаҳар “Шифокор” спорт саройида ўтказилган “Кучлилар халқаро турнири”да 50кг вазнли спортчилар ўртасида ИИ ўринни, апрель ойида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 1996-1997-йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли И ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида мусобақада ҳам Анваржонга И-ўрин насиб этди. Август ойида Фарғона вилоятининг Рапқон туманида бўлиб ўтган Ўзбекистон Очиқ биринчилигида тенгдошларидан устун эканини исботлаб олтин медал соҳиби бўлди.
Ўша йилнинг 30-октябридан 6-ноябрьигача Ўзбекистон бокс мажмуасида 1995-1996-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида биринчи маротаба Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирнинг қизғин ва муросасиз баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Республикамизнинг турли вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан жами 180 нафар моҳир спортчилар иштирок этишди.
Тошкент вилояти терма жамоа аъзолари таркибидан ўрин олган “Динамо” бокс клубининг умидли спортчилари ҳам турнирда қатнашиб, юқори натижаларга эришдилар.
Ўз вазнида яъни 52кг вазн тоифасида ҳамшаҳаримиз Анваржон Рўзуқулов мусобақаларнинг қизғин баҳсларида Шукур Раҳимов (Наманган), Аббос Исаков (Қашқадарё), Жасур Хайдаров (Тошкент вил.), Абдулҳай Шораҳмедов (Паркент шаҳри), Шоҳруҳ Набиев (Андижон) сингари рақиблар устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди. Анваржоннинг бу ютуғи албатта, маҳалладошларимиз, ҳамшаҳарларимиз қувончига сабаб бўлди, – дейди маҳалладоши, АРУ ходими Тўлқин Раззоқов мамнуният билан.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
