Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Алоқа соҳасидаги муаммолар ўз ечимини топмоқда

09.08.2017
48 марта ўқилди
Алоқа соҳасидаги муаммолар ўз ечимини топмоқда

Зангиота туманидаги 117 та қишлоқ аҳоли пунктларининг 61 тасида, 210 дан ортиқ идора ва ташкилотларда ҳамда 60 дан ортиқ маҳаллаларда “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиали томонидан телекоммуникация хизматлари кўрсатиб келинмоқда. 2017 йил мобайнида Тошкент вилояти аҳолисидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига келиб тушган 440 дан зиёд мурожаатларнинг 66 таси мазкур туман аҳолиси томонидан юборилган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 8 август куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида сайёр қабул ташкил қилинди. Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов туман телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ режалар хусусида тўхталиб, айни пайтда “Ўзбектелеком” АК Зангиота туман аҳолиси учун уй телефонидан Тошкент шаҳрига чиқувчи қўнғироқларга шаҳар тарификациясини жорий қилаётганини маълум қилди. Бу эса Зангитота аҳолиси Тошкент шаҳар телефонларига кодсиз чиқиш имкониятига эга бўлишини англатади.

Учрашувда аҳоли вакиллари ўзларини қийнаётган муайян масалалар мисолида АКТ соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни баён этдилар, алоқа соҳаси хизматларини яхшилаш бўйича тавсия ҳамда таклифларини айтдилар.

Texnotadbir

Жумладан, “Токзор” МФЙ раиси Раҳмат Маҳмудов сўзга чиқиб, маҳалла ҳудудида янги қурилган 245 та хонадонни шаҳар телефонлари билан таъминланишида амалий ёрдам сўради. Масала шу ернинг ўзида ҳал бўлди. “Ўзбектелеком” АК ҳамда туман телекоммуникация боғламаси раҳбариятига янги хонадонларни Тошкент шаҳар телефон тармоғига улаш вазифаси топширилди.

“Туркистон” қишлоғи аҳолиси сўзларига кўра, бу ҳудудда 12 та маҳалла мавжуд, айни пайтда аҳолининг “Иттифоқ” тармоқ станциясидан фойдаланишини, алоқада узилишлар мавжуд экан. Бу муаммога нисбатан Зангиота туман телекоммуникация бошқармаси раҳбари “Иттифоқ” тармоқ станциясида 10 августга қадар янги авлод телефон станциялари ишга туширилишини, айни пайтда улаш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилди.

“Ўзбектелеком” АК, Алоқа инспекциясининг туман бўлинмасига мазкур масалаларни яқиндан ўрганиб, зарур тадбирларни амалга ошириш, камчиликлар юзасидан тегишли масъул шахсларга чоралар қўллаш вазифаси юклатилди.

Шу билан бирга, аҳоли томонидан Интернет ва IP-TV хизматлари учун телекоммуникация қурилмаларини кредит ёки лизинг асосида бериш имкониятлари яратиш бўйича таклиф берилди. Бу таклиф юзасидан вазифаларни амалга ошириш “Ўзбектелеком” АК раҳбари Ш.Қодиров зиммасига юклатилди.

Сайёр қабул қизғин муҳокама ва мулоқотга бой бўлди. Туман ҳокими вазирлик билан ҳамкорликда Зангиота ҳудудидаги 85 та маҳаллани ўзаро боғлайдиган ягона маълумотлар тизимини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Вазирлик раҳбарининг “Маҳалла” тарифини алоқа тизимини тажриба сифатида ишга тушириш таклифи аҳоли вакиллари томонидан илиқ қарши олинди.

Тадбир якунида туман аҳолисининг соҳада мавжуд муаммо ва масалалари билан ишлаш тўхтаб қолмаслиги, аҳоли ахборот-коммуникация соҳасида мавжуд муаммоларни вазирликка 200-41-07 ишонч телефон рақами, шунингдек вазирликнинг интернет тармоғидаги murojaat.mitc.uz виртуал қабулхонаси орқали етказиши мумкинлиги қайд этилди.

Учрашувда кўтариб чиқилган муаммо ва масалалар, халқ мурожаати ва таклифлари юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли чоралар кўрилиб, аниқ ечимлар амалга оширилиши белгилаб олинди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681