Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Акробатика – оҳангларга монанд ҳаракат

06.10.2017
55 марта ўқилди
Акробатика – оҳангларга монанд ҳаракат

Гимнастик спорт турлари ичида акробатика ўзининг бетакрор ҳаракатлари, инсон саломатлигига ижобий таъсири билан алоҳида ажралиб туради. Акробатика Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган бўлса-да, дунёдаги энг оммалашган спорт турларидан саналади.

Яқинда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида спорт акробатикаси бўйича X Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Бу галги қитъа биринчилигида илк бор 8 та давлат терма жамоалари иштирок этишди. Жумладан, Ҳиндистон, Эрон, Шимолий Корея ва Тожикистондан келган акробатлар мусобақада биринчи бор қатнашдилар. Уч ёш тоифасида ўтказилган баҳсларда ўзбек делегацияси 28 нафар спортчи билан иштирок этиб, жами 11 та медални қўлга киритишди. Мадина Риҳсибоева ҳамда Нафосат Муҳитдиновалар жуфтлиги кумуш медалга сазовор бўлишди. Биз Мадинани суҳбатга тортдик:

– Мана ўн йилдирки, спорт акробатикаси билан шуғулланаман. Ўтган вақт давомида кўплаб мусобақаларда иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгалладим. Сизга айтсам, спортнинг саломатликка жуда катта фойдаси бор. У билан шуғулланган инсоннинг руҳи тетик, танаси соғлом бўлади. Энг асосийси, спортда бирор муваффақиятга эришмоқчи бўлган инсон иродали, сабрли бўлиши зарур.

Акробатика мураккаб координацион спорт тури бўлиши билан бирга атлетларни чаққонлик, эпчилликка ўргатиши билан аҳамиятлидир. Бошқа қизларга ўрнак бўлиб мазкур спорт турида ўз малака ва маҳоратини ошириб бораётган акробатларимиз минтақавий чемпионатлардаги натижалари билан мураббий ва мутахассислар назарига тушишмоқда. Мураббий Моҳира Қодирова шогирдлари Мадина ва Нафосатларнинг натижаларидан ниҳоятда ҳурсанд:

– Қирқ йилдан буён қизларга акробатикадан сабоқ бериб келаман. Ҳозирда ўзим фаолият кўрсатаётган Гимнастикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кўплаб шогирдларим мазкур спорт турига ошно бўлишган. Биласизми, акробатика билан машқ қилган қизлар тенгқурларига нисбатан анча эрта улғаядилар. Болаликдан мустақил, масъулиятли ва сабр-тоқатли бўлишга одатланадилар. Машғулотлар жараёнида чаққон, эпчил бўлишга интиладилар. Оиласида бир оз эркароқ бўлган қизларнинг эса табиати ижобий тарафга ўзгаради.

Спорт акробатикасида натижа фақат бир спортчига боғлиқ бўлмайди. Ҳар бир атлетнинг ички интизоми, масъулияти, ишига бўлган муносабати бунда муҳим аҳамият касб этади. Акробатика спорт тури билан машқ қилганларга натижага эришиш учун “фақат ўзим бўлай” дейдиган ҳудбинлик ҳисси бегона. Улар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, зал ташқарисида ҳам жамоа аъзосини ўз яқинлари каби эъзозлашади. Терма жамоамиз аъзоларининг ана шундай ҳавас қилгулик муносабатлари, уларнинг Осиё чемпионатидаги натижаларига пойдевор бўлган бўлса, не ажаб.

Теглар:#2017/40

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024243
«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?Саломатлик

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?

2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа

23.03.2023308
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974