Халқ ижодиётининг қадимий жанрларидан бўлган лапар ва ўлан ижрочилиги санъати ўзининг бой тарихига эга.
Ҳазил-мутойиба, халқнинг орзу-умидлари акс этган лапар ва ўлан қўшиқлари таниқли санъаткорлар ва ҳаваскор ижрочилар томонидан турли байрамлар, халқ сайллари ва тўю-томошаларда ижро этилган.
2012-йил 10-август куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида лапар ва ўлан ижрочиларининг навбатдаги анъанавий Республика кўрик-фестивали Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика бошқаруви, Республика “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши ҳамда Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўрик-фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ғолиб деб топилган 60 нафардан ортиқ лапар ва ўлан ижрочилари ўзаро ижодий беллашдилар.
Мазкур кўрик-фестивалда юқори бадиий савиядаги ижрочилик маҳоратлари ҳамда бадиий жихатдан мукаммал дастурлари, ҳудудга хос анъанавий ижро услублари, ижро маҳоратлари, матнларнинг ўзига хос талқини ва саҳна маданияти эътиборга олиниб, лапар ижрочилиги бўйича: биринчи ўрин Хоразм вилояти Урганч шаҳар маданият уйи қошидаги лапарчилар гуруҳига, иккинчи ўрин Фарғона вилояти Қува туман Марказий маданият уйи қошидаги “Анор” халқ ашула ва рақс ансамбли лапарчилари Қурбонова Хуршида ва Хабибуллаева Зилола, учинчи ўрин Жиззах вилояти Жиззах туман маданият уйи қатнашчиси Гулчеҳра Хайрулина ва Тошкент шаҳар Толибжон Содиқов номидаги шаҳар маданият уйи қошидги “Нодирабегим” халқ фолклор-этнографик ансамбли қатнашчиси, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси Ҳилола Хўжаеевага берилди.
“Энг мафтункор ижрочи” номинацияси бўйича: Наманган шаҳар маданият уйи қошидаги “Ёр-ёр” фолклор-этнографик халқ ансамбли лапарчиси Фотима Акбарова, “Энг умидли ижрочи” Самарқанд вилоятидан Нигора Рўзиқулова, “Лапар ижрочилиги жанрини ривожлантиришдаги хиссаси учун” Қашқадарё вилояти Миришкор туман маданият уйи лапарчиси Садоқат Номозова тақдирланди.
Ўлан ижрочилиги бўйича: биринчи ўрин Тошкент вилоятидан ўланчилар Турдиали Пардаев ва Қулмихон Дуйсенов, иккинчи ўрин Андижон вилояти Асака туман Марказий маданият уйи қошидаги ўланчилар гуруҳи ва Сирдарё шаҳар маданият уйи қошидаги “Бодом гули” фолклор-этнографик ансамбли ўланчилари Сабохат Туркменова ва Наргиза Файзиева учинчи ўрин Навоий вилояти Навбаҳор туман Марказий маданият уйи қатнашчилари Норжон Ўроқова ва Лутфулло Бобомуродов ҳамда Наманган вилояти Косонсой туман Марказий маданият уйи қатнашчилари Ханифа Мирзаева ва Хайрулло Мирзаевлар сазовор бўлдилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
