Ўзбекистон замини ўз бағрида қанчадан – қанча олиму фузалоларни етиштирмади, дейсиз. Бугунга келиб, буюк аждодларимизнинг илм-фан йўлида амалга оширган кашфиётлари, яратган асарларини бутун дунё олимлари тан олмоқда.
Қувонарлиси, юртимизда камол топаётган ёш авлод вакиллари ҳам аждодларига муносиб фарзандлар бўлиб етишиш йўлида тинмай ўқиб, изланмоқда. Буни иқтидорли ўғил-қизларимизнинг мамлакатимиз, қолаверса, дунё миқёсида ўтказилаётган турли кўрик-танловлар, мусобақалар, фан олимпиадаларидаги муносиб иштирокидан ҳам кўриш мумкин. Жумладан, бухоролик 13 ёшли Шаҳбоз Равшанов ҳам яқинда Таиландда ўтказилган ёш математиклар халқаро олимпиадасида бронза медалини қўлга киритиб, истиқлол байрамига муносиб совға ҳозирлади.
Шаҳбознинг дадаси Ғолибжон ака Жумақулов ҳам математик бўлиб, мана бир неча йилдирки, Бухоро давлат университети қошидаги 3-Қоракўл академик лицейида ушбу фандан ўқувчиларга сабоқ бериб келади. Қолаверса, Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, шу лицейга асос солган Тўхтамурод Жумаевнинг иқтидорли шогирди сифатида билим масканига раҳбарлик қилмоқда. Онаси Фазилат опа Ашурова ҳам шу лицейнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси. Улар фарзандларининг иқтидорини рўёбга чиқариш, салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор бериб, бу йўлда ўғил-қизларига қанот бўлди. Ғолибжон ака ўз уйида шогирдларига қўшимча дарс ўтган кезларда ўғли Шаҳбозни ҳам биргаликда ўтқазиб, машғулотни кузатиб ўтиришни тайинларди. Фарзандида ушбу фанга меҳр уйғонаётганини сезган ота бўш вақт топди дегунча, дилбандига математика сир-асрорларини ўргата бошлади.
Қарангки, бу саъй-ҳаракатлар бесамар кетмади. Шаҳбоз яқинда Таиландда 33 мамлакат ёш математиклари иштирокида ўтказилган халқаро беллашувда муносиб иштирок этиб, жамоа билан биргаликда кумуш, якка баҳсларда эса бронза медалини қўлга киритди
– Ўғлимнинг ютуғидан хурсанд бўлдим. У фан олимпиадасига тайёрланиш жараёнида тиним билмади. Мазкур ютуқ унинг келажакда қўлга киритажак муваффақиятларининг дебочаси бўлишига ишонаман, – дейди Ғолибжон ака Жумақулов.
Устознинг шогирдлари орасида давлат мукофотларини қўлга киритган, юртимизнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшлар талайгина. Энди улар сафига ўғли Шаҳбоз ҳам қўшилди.
– Халқаро олимпиадага кучли билимга эга ўқувчилар ташриф буюрди. Биз ўзбекистонлик ёшлар бор билим ва салоҳиятимизни ишга солиб, гуруҳ баҳсларида кумуш медални қўлга киритдик. Якка баҳсларда эса бронза медалга сазовор бўлдим. Келажакда дадам сингари математика фани ўқитувчиси бўлишни мақсад қилганман, – дейди Шаҳбоз Равшанов.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Иқтисод«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
ЖамиятБолажонлар мароқли дам олади
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл
Жамият“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда
Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин
