Ҳозирда юртимиз бўйлаб Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган бадиий кечалар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 261-мактабнинг анжуманлар залида ҳам ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Кечада ўқувчилар бу икки бобокалонимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи бир-биридан гўзал чиқишлари билан барчада катта таассурот қолдирди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ўқитувчиларнинг адабиёт дарслигида Навоий ва Бобур ҳақида олган билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ёш қалбларда ғурур ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашдан иборатдир. Мактабнинг “Ёш қаламкашлар”, “Мусиқа”, “Драма” тўгараги аъзолари тадбирга янада кўрк бағишладилар.
Айтиш мумкинки, тадбир иштирокчилари бу икки буюк аждодларимиз ижоди, ҳаёти ҳақида гўзал ғазаллар, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар, бетакрор рақслар орқали кўпгина маълумотлар олишди. Ушбу масканда ўқиб, ҳозирда элнинг назарига тушган хонанда Дилмурод Мусаев ҳам ушбу тадбирда иштирок этиб, Навоий ғазалларига басталанган қўшиқлари билан барчани хушнуд этди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ТабобатЎқувчиларга хос касаллик
Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка
ЖамиятРақамли технология – ёшлар нигоҳида
Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим
МаданиятФАН ОЙЛИГИДА ТИЛНИНГ АҲАМИЯТИ
Шайхонтоҳур туманидаги 10-мактабда фан ойлиги муносабати билан адабиёт, рус ва инглиз тиллари ойлигининг ёпилиш фестивали бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг инглиз ва рус тилидаги ижодий чи
