Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Адашган мактуб

19.06.2017
66 марта ўқилди
Адашган мактуб

Мен 4-синфда ўқийман. Акам 6-синф. Уни ҳамма тўполончи, дейди. Лекин уларнинг ҳеч бири акамнинг меҳрибонлигини билмайди. Онамга асло оғир кўтартирмайди. Менга эса, қиз бола ўзини эҳтиёт қилиши керак, дейди катталардек.

Акамнинг синфида ота-­оналар мажлиси бўлса, онам кўзига ёш олади:

– Яна бошимни эгиб ўтираманми?

Акам индамайди.

– Айт, бошқа болалардан ниманг кам?!.. Яхши ўқисанг, одобли бўлсанг деб орзу қиламан, – онам қўлининг устига бошини қў­йиб жим қолди. Йиғилишга бормади. Эртаси куни эди. Одатдагидек акамнинг синф раҳбари Гулзуҳра опа мени чақирди.

– Ойинг билан қўшнинглар Нурбекнинг онаси мажлисга келмади, – деди. – Мана бу хат онангга, буниси Нурбекнинг ойисига! Шахсан ўзларига бер, – улар шош­ганча дафтарлар солинган чиройли сумкасини кўтариб синфдан чиқиб кетди.

Гўё хаёлимга шамол қамалиб қолганга ўхшарди. Хатни олиб борсам, онамнинг кайфияти қандай бўлади? Унда нималар ёзилган экан? Бўш синф хонасига кириб Нурбекнинг ойисига ёзилган хатни очдим: “Ўғлингизнинг ўқиши кун сайин ўзгаряпти. Бу кетишда аълочилар сафидан жой олиши турган гап. Синфдош­лари билан муносабатига ҳамманинг ҳаваси келади. Сиздан илтимосим агар ўғлингиз хорижий тил ўрганишга ҳам астойдил киришса, келажакда ўз йўлини топиб кетишига жуда-жуда ишонаман...”

Юрагим уриб кетди. Қанийди менинг ойимга ҳам шундай хат ёзган бўлса. Ойимга деб берилган мактубни очдим-у... ёпдим. Хаёлимга келган фикрдан қувониб кетдим. Нурбекнинг ойисига берилган хатни чиройли қилиб кўчирдим. Ойимга берилган хатни майда-майда бўлакларга бўлиб яширдим. Ва ўзим ёзган хатни қўшнимизга олиб кириб бердим. Устоз­нинг хатини эса ойим­га тутқаздим. Уларнинг ёнида ўтирган акам эндигина овқатга қўл урган экан. Менга бир қаради-да, овқатдан қўлини тортди.

– Яна нима шикоят экан? – ойим бир зум хатни очмай ўйланиб турди. Кейин, – устозингни гапларини қулоқларинг билан эшит, – деб овоз чиқариб ўқий бошлади. – Кўзларимга ишонмайман, – деди онам. Акам бир менга, бир онамга қарарди. Онам акамни бағрига босди-да, – мени кечир ўғлим. Сени шунчалик ўзгарганинг­ни сезмаганимни қара, – деди.

Акам хонасига кириб кетди. Алламаҳалгача хонасининг чироғи ўчмади. Бу ҳол ҳар куни такрорланадиган бўлди. Гулзуҳра опа мени кўриб акангдан хурсандман, деди. Ойимнинг қувончини кўрсангиз эди. Ўқув йили якунланаётганда кутилмаган воқеа бўлди. Акам яхши ўқиганлиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган эди. Яна инглизча, русча луғатлар ҳам совға қилишибди.

Теглар:#2017/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782