Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Адабий ва абадий дўстлик

09.08.2018
49 марта ўқилди
Адабий ва абадий дўстлик

Пойтахтимизда ташкил этилган “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция миллий адабиётимиз ривожи, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборининг янада юксалишини таъминлаш, дунё халқлари билан адабий алоқаларни мустаҳкамлашдек мақсадларни кўзлаши билан диққатга сазовор бўлди.

Мазкур анжуманга юртимиз ва жаҳоннинг 25 давлатидан адиб ва шоирлар, мутаржимлар, адабиётшунос олимлар, мунаққидлар, ёш ижодкорлар таклиф этилди.

Улуғбек ЕСДАВЛАТ,

Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси:

– Марказий Осиё халқларининг минг йиллик достонлари ва боқий анъаналари бор. Бугун минтақа бўйлаб адабий алоқалар ривожланиш босқичига кўтарилган. Юртингизда ўтаётган конференция қардош халқлар адабиёти ва халқ оғзаки ижоди намуналарини турли минтақалардан келган олимлар ва ижодкорлар билан кенг муҳокама қилиш имконини бермоқда. Қозоғистонда ўзбек адабиётини ўрганувчилар кўпчиликни ташкил этади. Дарсликларда Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур ва бошқа мутафаккирлар ижоди ўрганилмоқда. Халқларимизнинг адабий ҳамкорлиги бизни янада яқинлаштиради. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Абай ижодий меросини муносиб баҳолаб, юртингизда уни янада чуқурроқ ўрганишни тарғиб қилиш бўйича қарор чиқаргани бизни беҳад мамнун қилди.

Иштирокчилар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига туташ майдондаги ҳазрат Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйди. Мазкур университетда Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н. Йўлдошев ўқиб эшиттирди.

Абдулҳаким Шаърий ЖУЗЖОНИЙ, олим (Швейцария):

– Ўзбек тили қадим ва буюк тилдир. Бу тил луғат бойлиги, грамматик ва лексикологик жиҳатдан бемалол халқаро тил мақомига даъвогарлик қила олади. Чунки ўзбек тилининг илдизи жуда кўҳна даврларга бориб тақалади. Аҳмад Югнакий, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф хос Ҳожиб каби қомусий алломаларнинг тил тарихи, қоидалари ҳақидаги асарлари ўзбек тилининг нақадар бой тил эканини кўрсатиб турибди. Ҳазрат Навоийнинг шоҳ асарлари, Заҳириддин Бобурнинг “Бобурнома”си, Машраб, Муқимий, Огаҳий ғазаллари битилган бу тил чин маънода жаҳон тиллари билан баҳслаша олади.

Анжуманда миллий адабиётимизни равнақ топтириш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар акс эттирилган видеоролик намойиш этилди. Иштирокчилар томонидан шўъбаларга бўлинган ҳолда ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини хорижда ўрганиш ва тарғиб этиш, уларни бошқа тилларга таржима қилиш, бадиий таржима соҳасида мутахассислар тайёрлашдаги халқаро илғор тажрибалар, халқаро ижодий алоқаларни кучайтиришнинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Теглар:#Муҳим#2018/32

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?Табобат

Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?

Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан: – таомланаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи

03.07.2023260
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132