Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

"5" баҳога айланган "2"

03.07.2013
66 марта ўқилди
"5" баҳога айланган "2"

Иккинчи синфда о'қиб юрган кезларимизда рус тили фанидан Гулнора опа Са'дуллаева деган муаллим бизга сабоқ берарди. О'қув йили бошида ҳарфлар, уларнинг о'қилишини астойдил о'ргандик. Обдон о'рганиб бо'лгач китобдаги русча ше'рларни о'қитувчимиз ёд олиш учун бизга уйга вазифа қилиб бера бошлади. Биринчи вазифамиз "О'збекистон" ше'рини ъодлаш эди. О'ша куни ко'чада қизлар билан о'йнаб уйга вазифа қилиб берилган ше'рни ёд олишга улгурмадим. Эртасига рус тили дарсида мендан бошқа ҳамма ше'рни ёддан айтиб беришди. О'қитувчимиз хайрон бо'лдилар ва кундалигимга "2" баҳо қо'йдилар. Бу баҳони уйга борсам онам ко'рганида уришмасликлари учун "5" баҳога айлантириб "то'г'рилаб" қо'йдим. Кейинги ҳафта о'қитувчимиз ше'рни яна мендан со'радилар. Бу сафар мен ше'рни ёддан айтиб бердим. О'қитувчимиз менга баҳо қо'ймоқчи бо'лдилар ва кундалигимни со'радилар. Кундалигимни варақлаб о'тган галги "2" баҳонинг то'г'риланганидан роса жаҳли чиқди. Онам ҳам шу мактабда о'қитувчи бо'либ ишлагани учун бу воқеадан тезда хабар топишларини ич-ичимдан сезардим. Шу куни о'қитувчимиз бу воқеадан со'нг, о'қувчиларга бир ҳикоя айтиб бердилар.

Унга ко'ра:

Бир мактабдан кундалигидаги "2" баҳосини "5"га то'г'рилаган болани ҳайдаб юборишади. У бола мактаб ёнида "2" баҳони то'г'рилаб бошқа баҳога айлантирадиган идора очади. Бир куни о'ша боланинг о'қитувчилари унинг идораси ёнидан о'тиб кетаётиб қарасалар ҳамма болалар кундалик ко'тариб навбатда турган эмиш. Буни ко'рган халиги о'қитувчилар ҳам до'кондан о'зларига битта-битта кундалик сотиб олиб навбатда туришибди. Бир оз вақтдан кейин уларга навбат келибди. Бир бола столга о'тириб олиб нималарнидир о'чириб то'г'рилаётган экан.

– Қо'й кундалигингни столга, – дебди бошини кўтармай халиги бола.

О'қитувчи о'зини ёш бола сенсираётганидан хайрон бо'либ болани айтганини қилиб кундаликни столга қо'йибди. Кундаликни варақлаб ко'риб бола:

– Сенинг ҳеч қандай "2" баҳонг ё'қ бо'лса мен нимани то'г'рилай, – деб ро'парасидаги одамга қараса не ко'з билан ко'рсинки о'з о'қитувчиси олдида кундалик ко'тариб турган эмиш. Шу-шу бола идорани ёпиб бошқа бу ишни қилмайдиган бо'либди, деб ҳикоясини тугаллади. Бу воқеадан мен жуда хижолат тортдим.

Кейинчалик бу хатони умуман такрорламадим. Чунки уйда ҳам онамдан яхшигина гап эшитган эдим. Йиллар о'тди, мен ҳам о'зим о'қиган мактабга о'қитувчи бо'либ ишга кирдим. Якка тартибда уйда о'қитилаётган Дилдора исмли 6 – синф о'қувчисига она тили ва адабиёти фанидан дарс бера бошладим. Дилдора биринчи бор дарсга кирган пайтларим мени яхши қабул қилди. Уйга вазифа қилиб унга матн тузишини айтдим. Эртаси куни дарсда вазифани ёзмабди, қайтадан яна вазифа қилиб бердим. Орадан икки дарс о'тиб кеца ҳам вазифа тайёр эмас. Охири кундалигига "2" баҳо қо'йишга мажбур бо'лдим. Уч -то'рт кун о'тиб ҳафта бошида яна дарс о'тгани Дилдораларнинг уйига бордим. Уша куни уйга вазифани бажарган экан,"4" баҳо олди. Кундалигини со'радим, Дилдора индамади. Яна бир неча марта айтганимдан со'нг кундалигини олиб келди. Кундалигини очиб қарасам о'тган дарсда қо'йган "2" баҳо о'рнига иккита чиройли "5" баҳо қаторлашиб турибди. Бу ҳол менга болаликда қилган хатойимни эслатди. Мен ҳам о'қувчимга устозим қо'ллаган усулни қо'лладим ва о'ша ҳикояни айтиб бердим. Бу эса Дилдорага худди мен каби ижобий та'сир ко'рсатди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782