Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

42 оилага янгиланган намунавий лойиҳадаги уйлар топширилди

08.01.2017
64 марта ўқилди
42 оилага янгиланган намунавий лойиҳадаги уйлар топширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Ғуржак-1” массивида 32 оилага мўлжалланган икки қаватли ва майдони икки сотих бўлган 10 та бир қаватли алоҳида уй-жой фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда қишлоқ жойларда қурилаётган намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий массивлар юртимиз киёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2009–2016 йилларда Сурхондарё вилоятида 5 минг 795 уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Замонавий массивларда ижтимоий бозор инфратузилмаси объектлари, сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кенг ва равон йўллар бунёд этилди. Табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминланди. Олис қишлоқларда ҳам амалга оширилаётган бундай улкан бунёдкорлик ишлари жойларда қурилиш индустриясини ривожлантириб, аҳолини иш билан таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этаётир.

Теглар:#2017/1

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Сурхондарёдаги тиббиёт муассасига янги бино фойдаланишга топширилдиТиббий сабоқлар

Сурхондарёдаги тиббиёт муассасига янги бино фойдаланишга топширилди

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофазалаш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалт

07.12.2018262
“МАЪРИФАТ” тарғибот жамияти аъзолик гувоҳномалари топширилдиМаданият

“МАЪРИФАТ” тарғибот жамияти аъзолик гувоҳномалари топширилди

10 июнь куни Ёшлар саройида Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан «Маърифат» тарғибот жамиятининг тақдимоти ўтказилиб, аъзолик гувоҳномалари топшири

12.06.2019260
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681