
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубогида 400 га яқин спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Достон Сайдалиев, Анвар Саримсоқов, Ҳасан Акбаралиев, Андрей Петров, Гулҳаё Раҳимова, Сабина Толачева, Ситора Ҳамидова турли масофаларга югуриш бўйича ғолибликни қўлга киритди. Тўсиқлар оша югуришда Шоҳрух Баратов ва Анвар Сафаров биринчи ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида Валентина Кибальникова олтин медаль билан тақдирланди.
Найза, ядро, диск ва босқон улоқтириш баҳсларида Иван Зайцев, Сергей Дементьев, Иван Маркелов, Суҳроб Хўжаев, Мушарраф Сайдаҳмедова, София Бурҳонова, Светлана Прошкина ҳамда Анастасия Асланду шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакрашда Иван Денисов, Дмитрий Мельситов, Руслан Қурбонов, Оксана Молчанова, Виктория Дирдина, Надия Дўсановага тенг келадигани топилмади.
Ўн километр масофага спортча юриш бўйича куч синашган атлетлар ўртасида Асилбек Зокиров ва Паризода Набиева марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Ўнкураш беллашувларида Санжар Ниёзов, еттикураш баҳсларида эса Александра Юркевская ғалаба қозонди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
