Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

2017 йилда пойтахт кўчаларини жорий ва капитал таъмирлашга 70 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилади

10.03.2017
63 марта ўқилди
2017 йилда пойтахт кўчаларини жорий ва капитал таъмирлашга 70 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилади

7 март куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан “2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур дастурга мувофиқ, пойтахт кўчаларини жорий ва капитал таъмирлаш ишлари икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич учун 20,6 млрд. сўм, иккинчи босқич учун эса 50 млрд. сўм ажратилган.

Жумладан, Юнусобод туманидаги “Юқори Қорақамиш”, “Мойқўрғон” ва “Барака” кўчалари (жами узунлиги 7,1 км.) жорий, Сергели туманидаги “Обиҳаёт”, “Нилуфар”, “Райҳон”, “Дарё бўйи”, “Канора” кўчалари (9,5 км.) капитал таъмирланади.

Ўзбекистон Президенти 14 февралда “2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини имзолади, унга кўра пойтахтдаги 332 км. йўл ва кўчалар таъмирланади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681