16-17 февраль кунлари “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда БМТ, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки вакиллари, Буюк Британия, Германия, Италия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Россия каби дунёнинг 48 давлатидан таълим тизими раҳбарлари, олимлар, мутахассислар иштирок этди.
Ташриф давомида форум иштирокчилари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ҳам бўлдилар.
* * *
Футбол бўйича Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва 2013 йил Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.
* * *
Шу йил “Art Week Style.uz” санъат ҳафталиги доирасида ўтказилган “Олтин Гепард” иккинчи халқаро Тошкент кинофоруми бўлиб ўтди.
Кинофорумда Осиё, Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка давлатларидан режиссёр ва актёрлар, продюссерлар ҳамда санъатшунос мутахассислар иштирок этди.
* * *
Жорий йилда Россиянинг Калининград шаҳрида ногирон-ампутант футболчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритиб 3 карра жаҳон чемпионига айланди.
* * *
Шу йил Ватанимизнинг қутлуғ 21 йиллик шодиёналари арафасида мамлакатимиз узра қувончли хабар тарқалди: япониялик олимлар таклифи билан 22948-сонли кичик сайёра Халқаро астраномия иттифоқи “Майданак” деб номлади.
* * *
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия марказида замонавий кардиохирургия мажмуаси қуриб, фойдаланишга топширилди.
Тўрт қаватли мазкур мажмуа кардиохирургия йўналишида фойдаланадиган барча замонавий техника ва технологиялар билан таъминланган.
***
Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида жорий йилнинг 14 сентябрь куни Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
* * *
2012 йил Ўзбекистон Республикасининг “Мардлик” ордени таъсис этилди.
* * *
Ўтаётган йилнинг 28 сентябрь куни сўнгги технологиялар асосида қуриб битказилган, барча қулайликларга эга “Бунёдкор” футбол стадионининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
34 минг ўринли стадион трибуналарида томошабинлар учун мўлжалланган ўринлар пастки ва юқори қаватларга бўлинган. Шунингдек, бу ерда ногиронлар учун мўлжалланган алоҳида сектор мавжуд.
* * *
2012 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, Республика шотокан каратэ-до ассоциацияси ҳамда Жаҳон шотокан каратэ-до федерацияси (WSKF) ҳамкорлигида пойтахтимизда шотокан каратэ-до бўйича II жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақада дунёнинг йигирмага яқин давлатидан қарийб саккиз юз нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз энг кўп - 33 та олтин, 36 та кумуш ва 44 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Қозоғистон ҳамда эронлик спортчиларга насиб этди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
