Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

2012-2013 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИГА РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИНИ БАРҚАРОР ИШЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ҲАҚИДА

08.10.2012
67 марта ўқилди
2012-2013 ЙИЛ КУЗ-ҚИШ ДАВРИГА РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИНИ БАРҚАРОР ИШЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ҲАҚИДА

Ҳозирги вақтда бутун дунё бўйича ёқилғи энергетика ресурслари танқис бўлган даврда электр энергиясини тежашга катта эътибор қаратмоғимиз даркор.

Республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 июндаги "Республика иқтисодиёт тармоқларини 2012-2013 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1778-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2012-2013 йил куз-қиш даврида жойларда электр тармоқлари корхоналари томонидан аҳолига, тадбиркорлик субъектларига, саноат корхоналари ва ўқув - тиббиёт муассасалари хамда ташкилотлар тасарруфидаги электр ускуналари ва қозонхоналари куз-қиш даврида электр энергияси билан узлуксиз таъминланиши бўйича "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан жойига чиқиб ўрганилмоқда:

Ҳар биримиз қаттиқ қиш мавсумида хонадонларда электр энергиясидан иситиш мақсадларида фойдаланиш холларининг гувоҳи бўламиз. Ушбу ҳолатда электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш шундан иборатки, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг аксарияти газ, кўмир, мазут ёқиб ,электр энергияси ишлаб чиқарамиз ва уни кўплаб ҳаражатлар, йўқотишлар билан истеъмолчиларга етказиб берамиз. Истеъмолчилар эса жойида электр энергиясини керакли ишларга ишлатишдан ташқари уйларни иситишда ишлатиб, яна қайта иссиқлик энергиясига айлантирадилар.

Қиш мавсумида хонадонларда ва тадбиркорлик субъектлари хоналарни иситиш учун қўлда ясалган, хавфсизлик қоидалари талабларига жавоб бермайдиган иситиш асбобларидан фойдаланиш холларининг гувоҳи бўламиз.

Ушбу ҳолатларда электр токидан зарарланиш оқибатида охири ўлим билан тугаган бахтсиз воқеалар хам юзага келиши мумкин .

Ҳозирги кунда мамлакатимизда кўплаб электр энергияси тунги ёритиш лампаларига сарфланади. Маиший секторда аксарият аввалдан ишлатилаётган чўғланма лампочкалардан фойдаланиб келинмоқда.

Бир қатор ривожланган мамлакатларда чўғланма лампочкалар ишлаб чиқариш умуман тўхтатилган, натижада истеъмолчилар кам энергия сарфлайдиган кўп ёруғлик берадиган замонавий светодиод лампалардан фойдаланмоқдалар. Барча ишлаб чиқаришда қўлланилаётган энергияни тежаш технологиялари фан-техника тараққиётининг сўнгги ютуқларидир. Светодиодлар базасида янги светотехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Юқоридагиларга кўра тадбиркорлик субъектлари раҳбариятлари ўз корхоналарида электр хўжалиги бўйича малакали жавобгар шахс тайинланиши лозимлиги, бу билан хўжалик юритувчи субъекларда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодиса, авария ва ёнғин ҳолатларининг олди олинади.

Электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш оқибатида электр энергиясининг тўлиқ етказиб бериш учун қўшимча газ, кўмир, мазут сарф қилинишига тўғри келади.

Истеъмолчилар томонидан кўп миқдорда электр энергиясини самарасиз ишлатилишнинг олдини олиш ва электр энергиясидан самарали фойдаланиш борасида ҳар биримиз куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришимиз, мавсумга печ ёқилғиси, ўтин, кўмир тайёрлашимиз зарур бўлса керакдир. Пировард натижада истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини бир маромда етказиб бериш имкониятлари яратилади.

Теглар:#2012/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431