Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

12 та замонавий кўп қаватли уй барпо этилади

27.01.2018
61 марта ўқилди
12 та замонавий кўп қаватли уй барпо этилади

Келгуси 5 йилда Тошкент шаҳрида Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун 12 та замонавий кўп қаватли уй барпо этилади.

Куни кеча Маданият вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг маданий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, сўнгги янгиликлар, истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, 2017 йил барча жабҳалар сингари маданият соҳасида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Буни соҳа доирасида қабул қилинган қарор ва фармонлар ва уларнинг ижроси борасида олиб борилган ишлар мисолида кўриш мумкин.

 

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январида “2018–2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 28 та театрни барпо этиш, таъмирлаш-тиклаш ишларига 189,2 млд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев. – Ушбу қарор туфайли театрларнинг фаолияти, инфратузилмаси ва моддий-техник базаси замон талаблари асосида янада мустаҳкамланади.

 Шу билан бир қаторда, Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларга “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида 2018–2019 йилларида 2 тадан, 2020–2022 йилларида 4 тадан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. 

Таълим соҳасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлим ташкил этилгани эътиборга молик. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбек миллий мақом санъати маркази давлат рўйхатидан ўтказилди. Жорий йилда ушбу марказ учун махсус бино қурилиши режалаштирилган.

Тадбир давомида вазир Б. Сайфуллаев соҳадаги ютуқлар билан бир қаторда камчилик ва муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди. Айниқса, томошабин маданиятини юксалтириш масаласи оғриқли нуқталардан бири сифатида қайд этиб ўтилди.

Теглар:#2018/4

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўткир юқумли ичак касалликлари: кимлар кўпроқ чалинади?Табобат

Ўткир юқумли ичак касалликлари: кимлар кўпроқ чалинади?

Ушбу касалликларнинг кеч баҳор ва ёз, куз мавсумларида кўпроқ учрашига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин: – Ҳаво ҳарорати юқори бўлган вақтларда инсонларнинг қайнатилмаган сув­

01.06.2023133
Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?Табобат

Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?

Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу давр­да аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д

18.08.2023204
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562