Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

11-12 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилади

10.03.2017
59 марта ўқилди
11-12 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 февралдаги “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда ушбу байрамга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Анъанага кўра, байрам муносабати билан бу йил ҳам март-апрель ойлари юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди. 11-12 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказилади.

Самарқанд вилоятида ҳам Наврўзга тайёргарлик доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари қизғин давом эттирилмоқда. Маҳаллаларда аҳоли хонадонлари, кўчалар, хиёбонлар тартибга келтирилиб, ариқ ва зовурлар тозаланмоқда. Дарахтларга шакл бериш, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, гулзорлар ташкил этиш ишларига каттаю кичик ҳамжиҳатликда киришган. Муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонлар ободонлаштирилмоқда.

– Қуёшли, ёғин-сочинсиз ҳар бир кундан самарали фойдаланган юртдошларимиз аллақачон ўз хонадонларида томорқа юмушларига киришган, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ургут тумани бўлими раиси С.Умаров. – Президентимизнинг аҳолини тадбиркорликка ўргатиш, шахсий томорқа хўжалигидан самарали фойдаланишга даъвати асосида 102 маҳалламизнинг барчасида кишилар банк кредит маблағлари асосида ҳамда ўз маблағи ҳисобидан иссиқхона ташкил этиб, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа йўналишларда фаолиятни йўлга қўймоқда. Уларнинг бу борадаги ташаббуслари фонд томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётир. Шу пайтгача кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга 4 минг тупдан ортиқ интенсив ёнғоқ кўчати тарқатдик. Банкдан кредит олиб, ўз хонадонида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган минглаб юртдошларимизга маҳалла фуқаролар йиғинлари кафиллик хати тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан март-апрель ойлари юртимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди. Бу ишга ҳам тумандаги маҳаллаларда катта иштиёқ билан киришилди. Март ойининг дастлабки кунларида 60 дан ортиқ қабристон, 5 зиёратгоҳда ҳашар уюштирилди. Айниқса, Ғавсул Аъзам, Чорчинор, Ширвоқ ота зиёратгоҳларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Тўрткўл, Мирзабоғлон-Чеп, Мирзақишлоқ, Ўрамас, Жартепа, Почвон маҳаллаларидаги йўл ёқаларига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бу йил Наврўз байрами шодиёналари юртимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ сайли сифатида нишонланади. Шундан келиб чиқиб, туманда спорт ўйинлари, миллий таомлар фестиваллари ўтказиш кўзда тутилган. Тўрткўл, Мирзабоғлон-Чеп маҳаллаларида таниқли санъаткорлар, бадиий жамоалар иштирокида концерт дастурлари намойиш этилади.

Асосий байрам тантаналари эса туман марказидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилади. Бу ерда корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар томонидан Наврўз байрамига хос миллий анъана ва урф-одатлар, қадриятлар бадиий дастурлар орқали намойиш этилади. Сумалак, ҳалим сингари баҳорий таомлар тайёрланиб, сайил иштирокчиларига тарқатилади.

Мустабид тузум даврида ҳам Наврўзни яширинча бўлса-да, сайил сифатида нишонлаган ургутликлар мустақиллик туфайли қайта қадр топган бу байрамни жорий йилда ҳам аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий анъана ва қадриятларимиз асосида, янгиланиш ва яшариш айёми сифатида муносиб тантана қилишни режалаштирган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124